Граффити, постерлар, мураллар, теглар, асфальтдаги расмлар — буларнинг барчаси стрит-арт, шаҳар кўчаларидаги санъат ҳисобланади. Баъзилар учун эса жамоат жойлари, метро ва ер ости йўлларидаги графиттилар ваҳшийлик ва безориликка ўхшайди. Тасвирлар асосан бирор муаммоли мавзуни кенг омма олдида тарғиб қилиш учун яширин тарзда чизилади. Стрит-арт қандай келиб чиққан, унинг йўналишлари, машҳур «кўча рассомлари» ҳақида «Газета.uz» сўз юритади.
30 июль куни Шимолий Осетия тоғлари ҳудудида стрит-арт рассомлари иштирокида «Back to the roots» номли граффити суратлари кўргазмаси бўлиб ўтди. Унда рассомлар сунъий қояларга чизган турли тасвирлар намойиш қилинди. Ушбу санъат асарларидан айримларининг суратларини «Газета.uz» тақдим этади.
Лионда истиқомат қилувчи стрит-арт рассоми Ememem шаҳардаги йўл ва деворларнинг бузилган қисмларига санъат асарлари сингари бўёқ бериб, ажойиб нақшлар туширади. Бу орқали у мамлакат инфратузилмасининг ачинарли ҳолатига эътибор қаратмоқда.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг